Илк ўзбек компьютер ўйини эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Doomers Entertainment студияси томонидан “Олтин ўрда” номли кенг миқёсли компьютер ўйини ишлаб чиқилди. Студиянинг ушбу биринчи ўйинидаги воқеалар XIII асрга оид бўлиб, Марказий Осиёда юз беради, деб хабар беради Каzinform агентлиги UzAга таяниб.

Илк ўзбек компьютер ўйини эълон қилинди
Фото: UzA

Унда ўйинчи мўғул оилаларида рўй берадиган саҳналарда иштирок этади. Ўйин харитасининг ўлчами 76 квадрат километр бўлиб, бу афсонавий The Elder Scrolls V: Skyrim ўйинидан деярли икки баравар катта.

“XIII аср ўрталарида Улус ҳокимияти атрофида вазият кескинлашган. Майпараст ҳукмдор Есу-Мункэ ҳокимиятни ўз ҳолига ташлаб қўяган. Унинг ўрнига ҳокимиятни унинг рафиқаси ва вазир бошқаради. Улусда иккита буюк мўғул оиласи ҳокимиятни эгаллаш учун ҳаракат қилади. Уларнинг ҳар бири турк зодагонларига ўз таъсирини кўрсатишга интилади. Натижада, зодагонлар кучли иттифоқчилар билан бир бўлиб, фитна уюштиради. Баъзида икки томон ҳам товон тўлашга мажбур бўлади. Бутун Улус ерлари кучли мўғул оилалари ўртасида бўлиб олинган, бироқ ҳар икки томон манфаатдор бўлган баҳсли ерлар ҳам бор”. Ўйин сюжети айнан ана шу ердан бошланади.

Яқинда Doomers Entertainment студияси замонавий Unreal Engine 5 дастурига ўтганини маълум қилди. Лойиҳани VK «The Golden Horde | Экшн РПГ | Ўрта асрлар» ижтимоий тармоғида кузатиш мумкин. Ўйин ҳали Steam дўконларида чиқмаган.

Сўнгги хабарлар