Илҳом Алиев Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида “Янги Озарбайжон” партиясидан номзод сифатида кўрсатилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Trendга таяниб.

Илҳом Алиев
Фото: trend.az

Бу ҳақда партия раиси ўринбосари – марказий аппарат раҳбари Тоҳир Будагов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши эълон қилинган эди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тегишли фармонни имзолади. Навбатдан ташқари президентлик сайловлари 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар