Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш давом эттирилади

Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш давом эттирилади
Фото: pixabay.com

Қозоғистон йирик саноат ишлаб чиқаришидан тортиб, кичик хизмат кўрсатиш лойиҳаларигача бўлган иқтисодиётнинг барча соҳаларини янада рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда бугун Астанада “Олтин сапа” ва “Париз” мукофотларини топшириш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

“Қозоғистон электрон ҳукумат ва молиявий-технологик ривожланиш индекси бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Яқинда биз миллий валютанинг инновацион формати – рақамли тенгени ишга туширдик. Ишончим комилки, бу муҳим қадам ички молия тизимини ривожлантиришга янги суръат бағишлайди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу нуқтаи назардан, Президент мамлакатда IТ соҳаси жадал ривожланаётганини таъкидлади.

“Бу соҳанинг илғор мамлакатлар иқтисодиётидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўтган йили маҳаллий IТ саноат экспорти беш баравар ошди. Мен ўз олдимга 2026 йилгача унинг ҳажмини бир миллиард долларга ошириш вазифасини қўйдим. Биз йирик саноат ишлаб чиқаришидан тортиб, кичик хизмат кўрсатиш лойиҳаларигача бўлган иқтисодиётнинг барча тармоқларини янада рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Лекин эришилган ютуқлардан хотиржам бўлишга ҳали эрта”, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар