Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори номи маълум бўлди

Нобель мукофоти
Фото: Euronews

Америкалик тадқиқотчи Клаудия Голдин иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Америкалик тадқиқотчи Клаудия Голдин Швеция давлат банкининг Альфред Нобель номидаги мукофотини олди.

Қироллик фанлар академияси Нобель қўмитаси маълумотларига кўра, мукофот “меҳнат бозорида аёлларнинг ролини тушуниш”га қўшган ҳиссаси учун берилган.

Иқтисодиёт бўйича мукофотнинг физиология ва тиббиёт, кимё, физика, адабиёт ва тинчлик соҳасидаги Нобель мукофотларидан фарқи шундаки, у Альфред Нобель томонидан эмас, балки 1968 йилда Швеция миллий банки томонидан таъсис этилган.

Сўнгги хабарлар