Иқтисодий ўсиш пандемиядан олдинги даражага қайтди - ҚР Миллий банки

«Ички иқтисодиётдаги вазият ижобий. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 4,4 фоизга ўсди. Қайд этиш жоизки, иқтисодиёт 2021 йилда 4 фоизга ўсди ва пандемиядан олдинги даражага қайтди. 2022 йилнинг март ойида товар айирбошлаш ҳажми ўсиши йилига 3,7 фоизгача тезлашди», — деди Ғ. Пирматов Сенат мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда истеъмолнинг ўсиши инфляцияга босим ўтказмоқда.
«Инфляцион босимнинг кучайиши муносабати билан Миллий банк дезинфляцион пул-кредит сиёсатини олиб бормоқда. 2022 йил 24 февралда Миллий банк геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан молиявий ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида базавий ставкани 13,5 фоизга оширди. Базавий ставканинг ошиши ортидан феврал ойида Қозоғистон Омонатларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тақдим этилган тенге депозитлари бўйича максимал ставкалар ҳам оширилди», деди Ғ. Пирматов.
Бундан ташқари, Ҳукумат билан биргаликда жисмоний шахсларнинг тенгедаги омонатлари учун компенсацияларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлашни назарда тутувчи дастур эълон қилинди.
«25 апрел куни Миллий банк иқтисодиётнинг ижобий динамикаси, ички ва ташқи талабнинг давом этаётган фискал рағбатлантириш шароитида базавий ставкани 14 фоизга оширди. Инфляцияга қарши сиёсатни кучайтириш мақсадида Ҳукумат Миллий банк билан биргаликда 2022-2024 йиллар феврал ойлари учун инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш бўйича янгиланган чора-тадбирлар комплексини амалга оширмоқда», - деди Ғ. Пирматов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи