Иқлим ўзгариши сабабли Европада хавфли вирус тарқалиши мумкин
Кўпинча Болқон, Африка, Осиё ва Яқин Шарқда тарқалган кана чақишидан ўлимга олиб келадиган касалликлар тез орада Европага ҳам тарқалиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, бундай башорат иқлим ўзгариши ҳашаротларни қитъада яшаш жойларини ўзгартиришга мажбурлаши билан боғлиқ.
Мутахассислар Қрим-Конго геморрагик иситмаси авж олиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) уни пандемияга олиб келиши мумкин бўлган 9 та «аввалги патогенлар» рўйхатига киритди.
Ташкилотга кўра, бу рўйхатга аҳоли саломатлигига катта хавф туғдирувчи касалликлар киритилган.
Яқинда хавфли вирус Ироқ ва Намибияда аниқланган, Покистонда эса икки киши ундан вафот этган. Ўтган йили Ироқда 1 январдан 22 майгача 212 та инфекция ҳолати қайд этилган. Жорий йилда мамлакатда 100 га яқин ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан 13 таси ўлим билан якунланган.
Хавфли вирус биринчи марта 1944 йилда Қримда аниқланган.
Касалликнинг белгилари: юқори ҳарорат, бош оғриғи, орқа ва бўғимларнинг оғириши, қорин оғриғи, қусиш. Вирусдан ўлим даражаси 10 дан 40% гача.