Иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Европа комиссари Озарбайжонга ташриф буюради

Вопке Хукстра
Фото: europarl.europa.eu

Пайшанба куни Иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Европа комиссари Вопке Хукстра БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича “CОР29” конференциясига тайёргарлик кўриш учун маҳаллий ҳокимият ва фуқаролик жамияти билан учрашиш учун Бокуга (Озарбайжон) боради, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

CОР29 конференцияси жорий йилнинг ноябрь ойида Озарбайжон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган.

Европа Иттифоқи комиссари В.Хукстра Бокуда бўлиши чоғида Озарбайжоннинг CОР29 Президенти этиб тайинланган, Экология ва табиий ресурслар вазири Мухтор Бабаев ҳамда БМТ конференциясига раислик гуруҳи билан учрашади.

Европа Иттифоқи вакили, шунингдек, энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов ва ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Шунингдек, Озарбайжон фуқаролик жамияти вакиллари билан фикр алмашиш режалаштирилган.

Европа Комиссиясининг таъкидлашича, саёҳат 3-13 июнь кунлари бўлиб ўтган Бонн иқлим конференциясидан сўнг дарҳол бўлиб ўтади, унда бутун дунёдан келган делегатлар CОР28да келишилган Париж келишувини биринчи глобал кўриб чиқиш натижалари бўйича муҳим муҳокамалар ўтказдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram