Иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб довуллар тезлигини ўртача 29 км/соатга оширди
ASTANА. Кazinform - Олимлар иқлим ўзгариши довулларни тезлаштиради деган хулосага келишди: сўнгги олти йил ичида Атлантика бўронларининг тезлиги ўртача 29 км/соатга ошди. Бу океан сувларининг исиши билан боғлиқ, деб хабар беради BILD.
Environmental Research: Climate журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 2019 ва 2023 йиллар оралиғида шамол тезлигининг ошиши сабабли 40 та довул Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бир тоифага кўтарилган.
- Атлантика океанининг ҳарорати Цельсий бўйича 2-3 даражага, айрим жойларда 4 даражагача исиган. Довуллар илиқ сувдан қувватланади, бу эса уларнинг кучини оширади, дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, иқлимшунос Дэниел Гиффорд.
Унинг сўзларига кўра, 5-тоифадаги довул 1-тоифадаги довулдан тахминан 400 баробар кўпроқ зарар келтиради.
Бу йилги энг ҳалокатли довуллар орасида иқлим ўзгариши туфайли тезлиги 26 км/соатдан 39 км/соатгача кўтарилган Берил, Хелен ва Милтон довуллари бор. АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти иқлим ўзгариши торнадоларни келтириб чиқарган Милтон каби довулларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатишини таъкидлайди.