Иқлим фаоллари тарихий Стоунхенж ёдгорлигини таҳқирлашди

климат
Фото: Just Stop Oil

LONDON. Кazinform – «Нефтни тўхтатинг» (Just Stop Oil) иқлим ҳаракати фаоллари машҳур Стоунхенж тарихий ёдгорлигига сариқ буёқ сочган, деб хабар беради Каzinformнинг Туманли Альбиондаги мухбири Ғалимжан Қараманули.

Фаоллар Буюк Британия ҳукуматини 2030 йилгача қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни тўхтатишга чақирмоқда.

Тарихий ёдгорлик Уилтшир графлигидаги Солсбери шаҳри яқинида жойлашган. Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак бу ҳаракатни "очиқ вандализм" деб қоралади. Ёдгорликни ҳимоя қилувчи English Heritage ташкилоти воқеани “жуда ачинарли ҳолат” деб атади. Уилтшир полицияси маданий меросга зарар етказишда гумон қилиб, икки кишини ҳибсга олди.

климат
Фото: Just Stop Oil

Иқлим фаолларининг ҳаракатларига қарамай, Стоунхенж ёпилмайди, у жамоатчиликка хизмат қилишда давом этади. Ва кураторлар етказилган зарарни ҳисоблашади. Just Stop Oil маккажўхори уни бўёғи ёмғирда ювилиб кетишини айтиб ўзини оқлади.

климат
Фото: Just Stop Oil
Сўнгги хабарлар
telegram