12:30, 01 Июнь 2020 | GMT +6
Иккита ҳудудда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда иккита ҳудудда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, 1 июнь куни Нур-Султанда момақалдироқ бўлади. Жануби-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги секундига 18 метрга етади.
Жамбил вилоятида 2-5 июнь кунлари ҳарорат 40 °С га етади.
Шунингдек, Тараз шаҳрида 2-5 июнь кунлари кундузги ҳарорат 38 °С иссиқ бўлиши кутилмоқда.