Икки йил ичида креатив саноатнинг иқтисодиётга қўшган ҳиссасини 5 фоизга оширамиз – ҚР Маданият вазири

None
ASTANА. Кazinform – 2025 йилга бориб креатив саноатнинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини 5 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хусусий корпоратив жамғармани ташкил этиш, молиявий ва номолиявий чора-тадбирлар ҳамда ижодий соҳани қўллаб-қувватлашнинг бошқа воситаларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий сиёсат юзасидан маслаҳат ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди. Режалаштирилган чора-тадбирлар туфайли 2025 йилгача креатив саноатнинг мамлакатимиз иқтисодиётига қўшадиган ҳиссасини 5 фоизга, кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини эса 80 мингтага етказиш кўзда тутилган», — деди Асхат Оралов Ҳукумат йиғилишидаги маърузасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йил шаҳарларнинг креативлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилади.

Асхат Оралов халқ артисти унвонини бериш жараёни бу йилдан амалга оширилишини айтиб ўтди.

«Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ижодкор зиёлилар билан ҳамкорликда Республика байрами муносабати билан «Қозоғистон халқ артисти» унвонини бериш таклиф этилди. Шунингдек, Давлат раҳбари мамлакатимиз креатив саноатни тизимли қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Бу йўналишда экотизимнинг пойдеворини қўядиган институционализация ва қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича комплекс ишлар бошланди», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram