Икки йил ичида Қозоғистон туманларида 32 та инсульт маркази очилади - вазир

«Мамлакатда нейрохирургия соҳаси юқори суръатларда ривожланмоқда. Биз бу борада кўплаб давлатлардан олдиндамиз. Ҳозир замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Яъни, мамлакатимизга янги технология олиб кириш устида ишлаяпмиз. Шу билан бирга, туман, қишлоқ ва янги очилаётган вилоятларда нейрохирургияни янада ривожлантириш муаммоси мавжуд. Бундан ташқари, биз нейрохирургияда реабилитация ва профилактика ишларига катта аҳамият берамиз», - деди Ажар Ғиният пойтахтда бўлиб ўтаётган нейрохирургларнинг V конгерссида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур соҳа мутахассислари хорижда малака оширадилар, хориждан энг яхши мутахассислар мамлакатга таклиф этилади.
«Бугунги кунда мамлакатда 71 та инсульт маркази фаолият кўрсатмоқда. Яқин 2 йилда туман марказларида 32 та инсульт маркази очилади. Бу ерда нафақат нейрохирурглар, балки компьютер томографлари, магнит-резонанс томография бўйича мутахассислар ҳам бўлади», — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда мамлакат нейрохирургларининг V конгресси бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, Давлат раҳбари Миллий нейрохирургия марказининг 15 йиллиги билан табриклади.
Муаллиф: Даулет Изтилеу