Икки ой ичида Ўзбекистонга 155 минг қозоғистонлик саёҳат қилган

ТASHKENT. Кazinform — Жорий йилнинг икки ойида Ўзбекистонга 150 мингдан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Икки ой ичида Ўзбекистонга 155 минг қозоғистонлик саёҳат қилган
Фото: Pixabay

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойлари давомида мазкур мамлакатга туризм мақсадида 974,2 минг нафар хориж фуқароси келган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саёҳатчилар сони 11,9 фоизга ошган.

Айни пайтда Ўзбекистонга сайёҳлар сони бўйича Тожикистон (363,4 минг сайёҳ)пешқадамлик қилмоқда.

Кейинги ўринларни 291,1 минг сайёҳ билан Қирғизистон ва 155,9 минг сайёҳ билан Қозоғистон эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 1,2 миллион қозоғистонлик қариндошлари билан учрашиш учун Ўзбекистонга борган эди.

Сўнгги хабарлар