21:43, 22 Сентябрь 2023 | GMT +6
Икки нафар қозоғистонлик бешкурашчи Осиё ўйинлари финалига чиқди
Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида замонавий бешкураш бўйича мусобақа доирасида А гуруҳида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
Икки нафар қозоғистонлик бешкурашчи финалга чиқишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Павел Ильяшенко ва Кирилл Стадник ҳал қилувчи босқичга етиб келишди.
Ильяшенко ярим финални олтинчи, Стадник эса саккизинчи ўринда якунлади.
Финал 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.