Икки карра Африка чемпиони «Астана» велоспорт жамоасига ўтади

None
Фото: astana-qazaqstan.com
ASTANA. Kazinform – Эритреялик 23 ёшли пойгачи Хенок Мулюбирхан кейинги икки мавсумда (2024 ва 2025 йиллар) Astana Qazaqstan Team таркибига қўшилади, деб хабар беради Kazinform клуб матбуот хизматига таяниб.

«Astana Qazaqstan Teamга қўшилганимдан жуда хурсандман. Мен катта қадам ташлаб, Жаҳон миқиёсидаги турнирларга чиқишни орзу қилардим ва энди бу орзуим амалга ошмоқда. Мен ҳозирги жамоам билан икки йил ўтказдим ва шуни айтишим мумкинки, бу яхши вақт бўлди, шунинг учун жамоадан бу икки мавсум учун миннатдорман. Аммо энди мен олдинга интилиш вақти келганини ҳис қиляпман. Мен «Астана»нинг бир қисми бўлишга ва шахсий ва жамоавий юқори натижаларга эришиш учун ўзимнинг энг яхши томонларимни кўрсатишга жиддий қарайман. Мен учун асосий мақсадлардан бири Гранд-турдаги натижаларимни яхшилаш, катта ва бебаҳо тажриба орттиришдир. «Астана» ажойиб жамоа, пелотоннинг энг яхшиларидан бири ва мен бу афсонавий жамоанинг бир қисми бўлишдан шарафланаман. Менга ишонган Astana Qazaqstan Team ва унинг бош менежери Александр Винокуровга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа билан биргаликда кўп ютуқларга эришиш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман», – дейди Хенок Мулюбирхан.

Хенок Мулюбирхан гуруҳ пойгасида икки карра Африка чемпиони (2022 ва 2023 йиллар), «Руанда Тури» (2023) ва «Цинхай кўли Тури» (2023) ғолиби.

«Хенок про-континентал даражада жиддий натижалар билан ажойиб мавсум ўтказмоқда. Афтидан, энди унга пойгачи сифатида ривожланишда давом этиш учун олдинга янги қадам ташлаш керак. Ва у бу қадамга «Астана» билан бирга боради, чунки Хенокда жамоага яхши натижаларни келтира оладиган кучли профессионал пойгачи бўлиш учун барча имкониятлар бор деб ҳисоблаймиз. Икки йиллик шартнома имзоладик ва ҳамкорликдаги ишимиз муваффақиятли бўлишига умид қиламиз», – деди Astana Qazaqstan Team бош менежери Александр Винокуров.

Сўнгги хабарлар
telegram