IIHF жамоаларининг янгиланган рейтингида Қозоғистоннинг ўрни маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро шайбали хоккей федерацияси (IIHF) хоккей бўйича эркаклар ва аёллар жамоаларининг янгиланган рейтингини тақдим этди. Қозоғистон терма жамоаси рейтингда икки поғона пастга тушди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Охирги тўрт йил якунлари бўйича тузилган рейтингнинг янги версиясида 2018 йилги Олимпиадада тўпланган очколар 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ва Пекин-2022 Олимпия саралаш босқичида тўпланган очколарга алмаштирилди», — дейилади IIHF хабарида.

Олимпия чемпиони бўлган Финляндия терма жамоаси бир поғона кўтарилди ва рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллади. Канадаликлар иккинчи ўринда. Кучли учликни Россия терма жамоаси ёпади.

2860 очко жамғарган Қозоғистон терма жамоаси икки поғонани йўқотиб, Франция ва Беларусдан кейинги 15-ўринга тушиб кетди.

Аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида канадаликлар биринчи бўлиб Олимпиада «олтинини» қўлга киритишди. АҚШ иккинчи ўринга тушиб кетди.

Қозоғистонлик хоккейчилар рейтингдаги ўз ўрнини ўзгартирмади ва Польша ва Словения ўртасидаги 21-ўринда қолди.

Сўнгги хабарлар
telegram