Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

ASTANА. Кazinform - Эрон Ислом Республикасининг саккизинчи президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий 19 май, якшанба куни Шарқий Озарбайжоннинг Варзакон вилоятининг Табриз шаҳрида унга ҳамроҳлик қилаётган расмийлар билан бирга авиаҳалокатда ҳалок бўлди, деб хабар беради Эроннинг Irna агентлиги.

Раисий
Фото: irna.ir

Вертолёт қулаган ҳудуддаги маҳаллий ОАВ манбалари президент ва унинг ҳамроҳлари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Вертолёт бортида Олий Раҳнамо ва Табриз имоми, Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён, Шарқий Озарбайжон ҳокими Малек Раҳматий, Президент хавфсизлик бўлинмаси қўмондони генерал Сайид Маҳдий Мусавий ва вертолётнинг бошқа экипаж аъзолари бўлган.

Шу муносабат билан Ислом Республикаси ҳукумати тез орада тегишли баёнот билан чиқади.

Сўнгги хабарлар