IBF рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўринлари маълум бўлди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги  Sports.uzга таяниб.

Прфессионал бокс
Фото: allboxing.ru

Унга кўра рейтингдан 4 та ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:

Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Aҳмадалиев 3-ўринда қайд этилди.

Ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) Отабек Холматов 15-ўринни банд этиб турибди.

Супер енгил вазнда (63,5 кг) Шохжаҳон Эргашев 3-ўринда қайд этилган.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов эса ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 7-ўринда кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, шайбали хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида Ўзбекистоннинг «Ҳумо» жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар