13:55, 27 Июль 2022 | GMT +5
ХВЖ: Келгуси йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсиши янада секинлашади
WASHINGTON. Kazinform - Халқаро валюта жамғармаси келгуси икки йил учун жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши прогнозини пасайтирди. Сабаблари орасида инфляциянинг тез суръатлар билан ўсиши ва бунинг натижасида Марказий банклар сиёсатининг кескинлашуви ҳам бор. Шу билан бирга, ХВЖ базавий ставкаларни ошириш, албатта, иқтисодий харажатларга олиб келишини, аммо бу чорани кечиктириш янада ёмонроқ бўлишини таъкидлади, дея хабар бермоқда Kazinform euronews.comга таяниб.
ХВЖ бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуриншанинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти ҳали ҳам пандемиядан қутулгани йўқ, Россия ва Украина атрофидаги вазият эса аҳволни оғирлаштирмоқда.
«Ҳозир биз ноаниқ истиқболга дуч келяпмиз. Жаҳон ишлаб чиқаришининг ўсиши жорий йилда 3,2 фоизга, келгуси йилда эса 2,9 фоизга қисқартирилди, ривожланган мамлакатларда инфляция 6,6 фоизга, ривожланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатларда эса 9,5 фоизгача қайта кўриб чиқилди. Дунёнинг учта йирик иқтисодиёти – АҚШ, Хитой ва Европа ривожланишдан тўхтаб қолди», — деди Гуринша.
ХВЖ келгуси йилда, олдинги пандемия билан боғлиқ бўлганидан икки йил ўтгач, янги глобал рецессия бўлишини ҳам истисно қилмаяпти.