ХВЖ 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти прогнозини пасайтирмайди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил оғир йил бўлади, аммо одамлар иш билан таъминланар экан, иқтисодиёт сақланиб қолади, дейди Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директори Кристалина Георгиева. У прогнозлар бундан да пасайишни кутмаслигини маълум қилди, деб ёзади Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Жаҳон иқтисодиётида оғир давр давом этаётганига қарамай, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини яна бир бор пасайтиришни режалаштирмаяпти, у ҳозирда 2,7 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда 12 январ, пайшанба куни Вашингтонда Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристалина Георгиева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йил жаҳон иқтисодиёти учун яна бир оғир йил бўлади ва инфляцияни енгиб бўлмайди, бироқ, шунга қарамай, агар кутилмаган ҳодисалар рўй бермаса, башоратларни ёмонлаштиришга ҳожат йўқ.

ХВЖ раҳбари ҳозирги дунё инқирозларга кўпроқ мойил бўлиб, жаҳон ҳамжамияти энг кутилмаган хатарларга, хусусан, иқлим фалокати ва кучли киберҳужумларга тайёр туриши кераклигини таъкидлади.

Георгиеванинг таъкидлашича, нефт нархининг сакраши ҳақидаги қўрқувлар амалга ошмаган ва меҳнат бозорлари барқарорликни кўрсатмоқда.

«Ижобий янгилик - бу меҳнат бозорларининг барқарорлиги. Одамлар иши бор экан, улар юқори нархларга қарамай пул сарфлашади... Ва бу иқтисодиётга ёрдам берди«, - дея Георгиевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

11 октабр куни ХВЖ 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 2,9 фоиздан 2,7 фоизга туширди.

»Хулоса қилиб айтганда, энг ёмони ҳали олдинда ва одамлар учун 2023 йил турғунлик сифатида қабул қилинади«, - деди ўша пайтда ХВЖ тадқиқот департаменти директори Пьер-Оливье Гуринш.

Сўнгги хабарлар