Хўжа Насриддин ҳақида компютер ўйини яратилади

Шунингдек, тўлиқ метражли анимацион филм ва анимацион сериал ҳам ишлаб чиқилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kun.uzга таяниб.

Хўжа Насриддин ҳақида компютер ўйини яратилади
Фото: Kun.uz

Самарқандда бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс даври пойдевори» халқаро конгрессида продюсер ва режиссёр Тимур Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақидаги лойиҳасини тақдим этди.

Бекмамбетов сўзларига кўра, Хўжа Насриддин ҳақидаги лойиҳа кўп форматли. Гап биринчи навбатда тўлиқ метражли анимацион филмини яратиш ҳақида кетмоқда. Қувноқ файласуф ҳақида анимацион сериал ва компьютер ўйини ҳам режалаштирилган.

Қайд этилишича, «Хўжа Насриддин» мультфильми Unreal Engine 5 двигателида яратилган биринчи анимацион лойиҳа бўлади.

Лойиҳа Bazelevs студияси ва Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Мультфильм яратиш устида Тимур Бекмамбетовнинг Ўзбекистондаги, Россиянинг Алметевск ва Туркиянинг Анқарадаги анимацион студиялари ишлаяпти.

Бекмамбетов таъкидлаганидек, Хўжа Насриддин ҳақидаги лойиҳани нафақат донишманд ўзининг севимли қаҳрамонларидан бири бўлгани учун, балки бундай кўрсатмаларни устози Резо Габриадзе бергани учун ҳам амалга оширмоқда.

Сўнгги хабарлар