Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси давлат муҳофазасига ўтказилди
ASTANA. Kazinform - Тегишли қарорни Қозоғистон Республикаси бош вазири Олжас Бектенов имзолади, дея хабар беради Kazinform.
Машҳур тарихий обида – Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган биринчи Қозоғистон объекти бўлиб, ўрта аср меъморчилигининг ноёб ёдгорликлари қаторига киради.
Унинг аҳамияти ва тарихий-маданий қадриятини инобатга олган ҳолда, шунингдек, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасини давлат муҳофазасига олинадиган объектлар рўйхатига киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, объект хавфсизлиги ички ишлар органларининг тегишли бўлимлари томонидан таъминланади.
Маълумки, мақбара Туркистон шаҳридаги туркий шоир, сўфийлик тариқати асосчиси Яссавий Хўжа Аҳмад Яссавий дафн этилган жойда қад ростлаган.
Мақбара саккиз хонадан иборат бўлиб, улар мажмуанинг марказий, энг катта зали – Қазандиқ атрофида жойлашган.
1385—1405 йилларда мақбара атрофида иншоотлар мажмуаси қурилган бўлиб, ҳозирда музей-қўриқхона таркибига масжид, сарой заллари – катта ва кичик оқсарой, кутубхона ва хўжалик мажмуаси: қудуқ, ошхона, турар жой (ҳужралар) ва бошқалар киради.