22:40, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Хусусийлаштириш Қозоғистон бюджетига 57 миллиард тенге маблағ олиб келди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда хусусийлаштириш кампаниясидан республика бюджетига 57 млрд маблағ тушди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 675 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида 57 миллиард тенгелик 245 та объект сотилди ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилди»
, — деди Бош вазир ўринбосари.
Унга кўра, ҳозирда 48 та объект сотилмоқда.
«Яна 52 та объект қайта ташкил этиш ва тақсимлаш учун юборилди. 330 та объектни сотишга тайёргарлик кўрилмоқда»
, — деди Ерулан Жамаубаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай