Ҳукумат ва миллий компаниялар сунъий интеллект технологиясини жорий этишни бошлаши керак – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев рақамли технологияларни комплекс жорий этиш зарурлиги тўғрисида топшириқ берди.

Жасанды интеллект болашақта адамзатқа қызмет ете ме әлде әмірін жүргізе ме
Фото: Midjourney

“Қозоғистон рақамлаштиришда, айниқса, давлат хизматларини рақамлаштиришда катта муваффақиятларга эришди. Лекин бу олдинда турган катта ишларнинг фақат бошланиши. Тўлиқ рақамли экотизим яратиш учун унинг пойдевори мустаҳкам бўлиши керак, яъни сифатли маълумотлар ва уни ҳимоя қилувчи ишончли тизим зарур”, – деди Давлат раҳбари Ҳукуматнинг бугунги кенгайтирилган йиғилишида.

Президент, шунингдек, сунъий интеллект технологиясини жадал ривожлантириш кераклигини айтади. Йил якунига қадар унинг айрим жиҳатларини электрон ҳукумат тизимига жорий этиш зарур. “Ақлли шаҳар” лойиҳаларида ушбу технологияни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш ўринлидир.

Инсон капиталини ривожлантириш ва олий таълим муассасаларини таълимдан тадқиқот усулларига ўтказишни мақсад қилган «AI-Sana» сунъий интеллект бўйича ўқув дастури аҳамият касб этмоқда. Ҳукумат рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ягона тизимини яратиши керак.

“Ҳукуматга давлат органлари ва миллий компанияларга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ишларни бошлашни топшираман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар