Ҳукумат сабзавот нархларининг ошишига йўл қўймаслик учун профилактика чораларини кўрди

Үкімет
Фото: primeminister.kz

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Олжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат ва сабзавотларнинг мавсум оралиғида нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси кетма-кет уч ҳафтадан бери пасаймоқда. Нархларнинг пасайиши гречка ёрмалари, пиёз, кунгабоқар ёғи, ун ва бошқа маҳсулотларда кузатилмоқда.

азық-түлік бағасы
Фото: primeminister.kz

Мавсум оралиғида сабзавот маҳсулотлари нархларининг катта ўзгаришига йўл қўймаслик мақсадида Ҳукумат Ўзбекистон ва Тожикистондан етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имкониятларини олдиндан ишлаб чиқди. Савдо ва интеграция вазирлигига қарашли «QazTrade» АЖ ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳамкорлар билан тегишли шартномалар имзолади.

Сабзавотлар Қозоғистон бозорига “яшил йўлак” орқали фойдалироқ нархда етказиб берилади.

9 та ижтимоий бизнес корпорациялари билан умумий ҳажми 4 минг тонна, жумладан, 2 минг 60 тонна картошка ва 1 минг 940 тонна пиёз импорт қилинадиган сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Қозоғистоннинг барча ҳудудлари эҳтиёжларини таъминлаш ва мавсумдан ташқари даврда сабзавот нархининг ўзгаришига йўл қўймаслик мақсадида Бош вазир шартномаларни ўз вақтида тасдиқлаш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб беришни таъминлашни буюрди.

Умуман олганда, ҳокимликлар камида 18 минг 600 тонна картошка, 7 минг 200 тонна сабзи ва 5 минг тонна пиёз етказиб бериш бўйича дастлабки шартнома тузиши керак. Айни пайтда 81 минг тонна сабзавот маҳсулотлари фойдаланишга топширилди.

Азық-түлік пен көкөніс бағасы
Фото: primeminister.kz

Ҳукумат раҳбари айрим товарлар нархи ошиши қайд этилган Жамбил ва Абай вилоятлари ҳокимларига уларни барқарорлаштириш чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Савдо вазирлигига нархлар ўзгаришини ҳар куни таҳлил қилиб бориш, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бозорни сифатли ва тўлиқ ҳажмда маҳаллий маҳсулотлар билан қоплаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича барча режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилди.

“Аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларининг асосий вазифаларидан биридир. Воситачиларсиз тўғридан-тўғри етказиб бериш талаб қилинади. Ҳокимлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда бу борада тартиб ва ​​шаффофликни таъминлаши керак”, – деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар