Qarmet компаниясининг ускунасини янгилаш учун 1,3 млрд доллар ажратади

Ҳукумат
Фото: primeminister.kz

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган Ҳукумат йиғилишида Qarmet компаниясининг жорий фаолияти ва корхонани янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Марказий давлат органларининг биринчи раҳбарлари ва янги инвестор иштирокида корхонанинг иш жараёнларини барқарорлаштириш, зарур хомашё билан таъминлаш, шунингдек, бир қатор ҳуқуқий тартиб-таомилларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, завод ускуналарини модернизация қилиш, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ва саноат хавфсизлиги стандартларини оширишга қаратилган инвестиция дастурини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, биринчи босқичда бу мақсадда 1,3 миллиард долларга яқин маблағ йўналтирилади.

Бош вазир корхона ходимлари олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида бажариш зарурлигини таъкидлади.

Ҳукумат раҳбари шу муносабат билан ишлаб чиқаришни янада жадал ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экологик қонунчилик талаблари бузилишини босқичма-босқич бартараф этиш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳукумат
Фото: primeminister.kz

Муҳокама якунларига кўра, Алихан Смаилов марказий давлат органларига корхонага долзарб масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатиш ва инвестор билан биргаликда Qarmetни ривожлантиришнинг ҳар бир йўналиши бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Сўнгги хабарлар