Ҳукумат Qarmet компанияси фаолиятининг долзарб масалаларини кўриб чиқди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Qarmet компанияси фаолияти бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукумат
Фото: primeminister.kz

Янги инвестор иштирокида корхонанинг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари, солиққа тортиш, магистраль темир йўл тармоғидан фойдаланиш, шунингдек, экология қонунчилигига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, йиғилишда Қарағанди кўмир ҳавзасидаги шахталар учун саноат хавфсизлиги талабларини янгилаш режалари муҳокама этилди.

Муҳокама якунлари бўйича Ҳукумат раҳбари давлат органларига бир қатор зарур топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар