Ҳукумат Президент Мурожаатномасини амалга ошириш режасини тасдиқлади
ASTANA. Kazinform — Бугун Ҳукумат йиғилишида Давлат раҳбарининг Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси маъқулланди.
“Таклиф этилаётган Миллий ҳаракатлар режаси Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни сифатли ва тезкор ҳал этишга қаратилган. Ҳукумат ва ҳокимликлар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, фуқароларимизнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича фаол чоралар кўради. Режада кўрсатилган қонун лойиҳалари ўз вақтида ишлаб чиқилиши керак. Мутахассисларни жалб қилган ҳолда чуқур таҳлил ва муҳокама ўтказиш зарур”, - деди бош вазир Олжас Бектенов.
Шунингдек, Ҳукумат раҳбари барча молиялаштириш масалаларини тўлиқ ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
“Оддий харажатлардан воз кечиб, бюджет маблағларини фақат устувор ва стратегик мақсадларга йўналтириш зарур. Режадаги тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш асосий вазифадир. Ўринбосарларимга режада тасдиқланган бандлар ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни топшираман”, — деди у.
Шундан сўнг Ҳукумат аъзолари миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини маъқулладилар.
“Миллий иқтисодиёт вазирлиги Ҳукумат аппарати билан биргаликда давлат раҳбарининг тегишли фармони лойиҳасини Президент Администрациясига киритсин”, — деди Олжас Бектенов.
Муаллиф: Марлан Жиембай