Ҳукумат “Қазақтелеком” мобиль алоқа операторларидан бирини янги инвесторга ўтказиш масаласини муҳокама қилди

Ҳукумат йиғилиши
Фото: primeminister.kz

ASTANA. Kazinform - Ҳукуматда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Иштирокчилар “Қазақтелеком” АЖ компаниялар гуруҳини монополиядан чиқариш жараёнини муҳокама қилдилар.

Хусусан, мобиль алоқа операторларидан бирини рақобатбардош бозорга жорий этиш жараёни кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда салоҳиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Умуман олганда, мазкур чора аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва телекоммуникация соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатиш имконини беради.

Бош вазир бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда кимё саноати ва бошқа соҳалардаги бир қатор корхоналар фаолияти ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар