Ҳукумат иссиқ ва ёмғирдан зарар кўрган фермерларга қандай ёрдам беради
Давлат раҳбарининг жорий йилги ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини зарур қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги топшириғи ижроси доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни тавсия этилади:
— форвард хариди доирасида “Озиқ-овқат корпорацияси”нинг харид нархини 3-синф буғдой учун 120 минг тенге ва 4-синф буғдой учун 105 минг тенге миқдорида белгилаш;
— форвард харид ва товар кредити бўйича фермерга ўз мажбуриятларини пеня тўловларисиз нақд пул билан ёки 1,05 фоиздан 5 фоизгача нисбатда 3-синф буғдойни 4-синфга алмаштириш йўли билан бажаришига рухсат бериш;
— ўз мажбуриятларини бажара олмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун 3 фоиз миқдорида банк фоизларини тўлаш орқали шартнома муддатини 1 йилга узайтириш.
Муҳокама якунларига кўра, давлат комиссияси аъзолари таклиф этилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади.
Бош вазир ваколатли давлат органларига зудлик билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни бошлаш бўйича топшириқ берди.