Ҳукумат Арқалиқ шаҳрида сув тошқинларидан жабрланганларга уй-жой сотиб олиш учун маблағ ажратди

Ҳукумат
Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANА. Кazinform — Сув тошқинларидан жабрланган Қостанай вилоятининг Арқалиқ шаҳри аҳолисини уй-жой билан таъминлаш учун Ҳукуматнинг фавқулодда вазиятлар захирасидан 405 миллион тенге ажратилди.

Маблағлар Ҳукуматнинг 2024 йилги республика бюджетида назарда тутилган фавқулодда вазиятлар захирасидан ажратилди.

Комиссия баҳосига кўра, Қостанай вилояти ҳокимлигига Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги орқали Арқалиқ шаҳрида уйларини тиклаш имкони бўлмаган оилаларга уй-жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар кўринишида маблағ юборилди.

Қостанай вилоятидаги сув тошқинлари билан боғлиқ вазият Республика штаби назоратида.

Бугун катта ҳажмдаги сувнинг тезлиги пасайиб, хавф камайди.

Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан табиий офатлар натижасида мулкига зарар етказилган фуқаролардан моддий зарарни қоплаш бўйича мурожаатлар рўйхатга олинди.

Баҳолаш комиссияси иш натижаларига кўра қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, Арқалиқ шаҳри ва бошқа аҳоли пунктларида уй-жойларни текшириш давом этмоқда.

Фавқулодда ҳолат эълон қилинган бошқа ҳудудларда ҳам техник кўрикдан ўтказиш, баҳолаш ва зарар кўрган объектлар рўйхатини тузиш ишлари олиб борилмоқда.

Сув тошқинларидан жабрланган фуқароларнинг уй-жой муаммоси хавф камайиши билан ҳал қилинади.

Сўнгги хабарлар