Ҳукумат АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган компанияни текширмоқда

Ҳукумат
Фото: Ҳукумат

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Ҳукумати Россияга юқори технологияли ускуналар етказиб беришдаги иштироки учун АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган «КБР- Технологии» компаниясидан хабардор эмаслигини маълум қилди.

“Давлат даромадлари қўмитаси ва Саноат вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу корхона экспорт-импорт лицензияси учун ариза бермаган. Бизда компаниянинг профилини ташкил этадиган энг яхши маҳсулотлар рўйхати мавжуд. Бунгача компания ушбу тоифадаги товарларни Қозоғистонга олиб кирмаган ёки экспорт қилмаган, шунинг учун унга тегишли профил яратилмаган. Шунинг учун биз ҳозир буни аниқлаяпмиз”, - деди Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу масала устида иш олиб борилмоқда.

“Биз тегишли рўйхатга киритилган товарларни қатъий назорат қиламиз. Биз санкцияни қўллаб-қувватламаймиз, лекин уни бажаришга мажбурмиз. Шу нуқтаи назардан, экспорт-импорт назорати остидаги рўйхатни кенгайтирдик. Компания кенгайтирилган рўйхатдаги товарларни етказиб бермади. Шу боис улар нима етказгани, қонун бузилиши ҳақидаги маълумотлар қандай рўйхатга олинганини аниқлаяпмиз. Европа Иттифоқининг махсус вакили жаноб О’Салливан келгуси ҳафта келади. Биз у билан сешанба куни учрашамиз ва шу масалаларни муҳокама қиламиз”, — деди Серик Жуманғарин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ молия вазирлиги Россияга қарши янги санкциялар пакети жорий этилганини эълон қилган эди.

Ушбу рўйхатга Москва биржаси ва унинг шўъба корхоналари киради.

Сўнгги хабарлар
telegram