Ҳукумат агросаноат комплексини ривожлантиришнинг янги усулларини жорий этмоқда

ASTANA. Kazinform —  Ҳукуматда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилиш якунларига кўра, тегишли ҳужжат тасдиқланди. 

үкімет
Фото: ҚР Үкіметі

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 5 йил ичида қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтариш, умумий маҳсулот ҳажмини икки баравар ошириш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.

Шу мақсадда агросаноат комплексининг ҳар бир йўналиши бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Масалан, республикада экин майдонларини диверсификация қилиш фаоллаштирилади, бу эса намликни кўп талаб қиладиган экинлар салмоғини қисқартиради ва юқори рентабелли ўсимликлар, масалан, мойли экинлар етиштириш ҳажмини оширади.

Бундан ташқари, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, ўғитлардан фойдаланиш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалиги техникасини жадал янгилаш режалаштирилган.

“Йўл харитаси”да йирик ва майда чорва молларини кўпайтириш, гўшт ва ғалла маҳсулотларини қайта ишлашни кўпайтириш, сут-сутчилик фермалари ва бошқа объектларни ишга туширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам ўрин олган.

“Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши 2028 йилга бориб агросаноат мажмуасининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошириш, 17 триллион тенгега етказиш имконини беради.

Бош вазир томонидан белгиланган мақсадларга эришиш учун қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ишлаш йўлларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

“Ушбу кўрсаткичларга эришиш юзасидан ҳокимлик ва вазирликлар томонидан мунтазам мониторинг ўрнатиш зарур. Бугун биз фаолиятимизда янгича ёндашувларни ўзлаштирмоқдамиз. Вилоят ҳокимликлари “Йўл харитаси”да назарда тутилган ўз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаши шарт. Бунинг учун шахсий жавобгарлик кучаяди”, - деди Бош вазир.

Сўнгги хабарлар