Ҳудудларга Миллий жамғарма ҳисобидан “Қулай мактаб” лойиҳаси учун ажратиладиган маблағ миқдори ўзгаради
ASTANА. Кazinform - “Қулай мактаб” лойиҳаси бўйича Астана ва Алмати шаҳарларига ажратиладиган маблағлар қисқартирилиб, бошқа вилоятларнинг улуши ортади. Молия вазирлигининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасида 2024-26 йилларга мўлжалланган республика бюджетига шу мазмундаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Аниқроғи, лойиҳани амалга ошириш учун Миллий жамғармадан Ақмола вилояти учун 25 миллиард 45 миллион 308 минг тенгедан 35 миллиард 124 миллион 82 минг тенгегача, Атирау вилояти учун 20 миллиард 399 миллион 976 минг тенге ўрнига назарда тутилган маблағлар миқдори 22 миллиард 149 миллион 708 минг тенгега, Қарағанди вилоятига 19 миллиард 49 миллион 438 минг тенге ўрнига 23 миллиард 314 миллион 382 минг тенге, Қостанай вилоятига 14 миллиард 679 миллион 725 минг тенге ўрнига 15 миллиард 228 миллион 906 минг тенге, Алмати шаҳри учун 72 миллиард 606 миллион 338 минг тенге ўрнига 63 минг тенге миллиард 233 миллион 698 минг тенге, Астана шаҳри учун 125 миллиард 887 миллион 674 минг тенге ўрнига 118 миллиард 617 миллион 683 минг тенге ажратилади.