Христофор Колумбнинг Америкага қилган саёҳати ҳақидаги мактуби кимошди савдосида 3,9 миллион долларга сотилди

Колумб
Фото: wikimedia

Христофор Колумбнинг 1493 йилда Америкага қилган саёҳати ҳақида ёзган мактуби асл нусхаси кимошди савдосида 3,9 миллион долларга сотилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги All That’s Interestingга таяниб.

Маълум қилинишича, сўнгги ўн йилликларда Колумб мактубининг асл нусхасини алмаштиришнинг бир неча ҳолатлари аниқланган.

Колумбнинг мактуби испан тилида ёзилган, кейин эса бутун Европага тарқатиш учун лотин тилига таржима қилинган.

Колумб мактуби
Фото: allthatsinteresting.com

 

Christie’s кимошди савдосига қўйилган мактубнинг ҳақиқийлиги синчковлик билан текширилган. Аукцион уйи вакиллари бу асл нусха эканлигига ишонч билдирмоқда.

Колумб мактуби, халқ тилида маълум бўлганидек, босмахона пайдо бўлганидан бир неча ўн йил ўтгач босилган. Бу Испания Колумб борган оролларга ўз даъвосини аниқ билдирмоқчи бўлган XV асрдаги пресс-релиз эди.

Мактуб Колумб томонидан Испания қироли Фердинанд II ва унинг саёҳатини молиялаштирган қиролича Изабелла Iга ёзилган.

Мактубда Колумб ўзининг кашфиётлари билан мақтаниб, ўзи адашиб Ҳиндистон деб ҳисоблаган оролларни Испания қироли учун эгаллаб олганини даъво қилади.

Қайд этилишича, Колумбдан келган мактубнинг асл нусхаси 1966 йилдан бери биринчи марта кимошди савдосига қўйилган. Хатни ким ошди савдосида сотиш айниқса қийин, чунки хат кўпинча ўғирлик ва қалбакилаштириш нишонига айланган.

Ўтган ўн йилликларда Испания, Италия ва Ватикан кутубхоналаридан Колумб мактубининг бир неча нусхаси ўғирланиб, уларнинг ўрнига қалбакилари қўйилган. 80-йилларда Венеция Миллий кутубхонасидан ғойиб бўлган битта нусхаси АҚШдаги шахсий кутубхонадан топилган.

Сўнгги хабарлар
telegram