Хорватияда қариялар уйига қуролли ҳужум бўлди
ASTANA. Kazinform - Камида беш киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, истеъфодаги ҳарбий офицер онасини ўлдирган, деб ёзади Еuronews.

“Душанба куни Хорватиянинг марказий қисмидаги Загреб шаҳридаги қариялар уйига ҳужумчи кириб, бир неча кишини ўлдирди ва ярадор қилди”, - деди Хорватия полицияси.
Сўнгги маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.
Index ахборот порталининг хабар беришича, беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган, қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган, бироқ полиция уни тез орада Дарувардаги кафелардан бирида қўлга олган”, — дейилади хабарда.
Полиция маълумотларига кўра, эркак ўқотар қурол ишлатган.
N1 минтақавий телеканали гумонланувчи 1973 йилда туғилганини маълум қилди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, нафақадаги аскар онасини қариялар уйида ўлдирган.
Дарувар — Славониядаги курорт шаҳарча ва муниципалитет бўлиб, аҳолиси 8500 кишидан иборат.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.