Хорватия ва Марокаш Қатардаги жаҳон чемпионатининг бронза медали учун курашади

Хорватия - Марокаш учрашуви Доҳада бўлиб ўтади ва Астана вақти билан соат 21:00да бошланади. Ушбу ўйиннинг жонли эфирини Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси ярим финалда Аргентинага мағлуб бўлган (0:3), Марокаш термаси эса Францияга имкониятни бой берганди (0:2).
Франция терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Плей-оффда французлар Польша (3:1) ва Англияни (2:1) мағлуб этишди. 2022 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин Бразилия терма жамоаси турнирнинг асосий фаворити ҳисобланарди, бироқ у чорак финалдаёқ учиб кетди.
Аввалроқ, 18 декабр, якшанба куни Лусаил шаҳрида футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтиши, унда Аргентина ва Франция терма жамоалари тўқнаш келиши ҳақида хабар берилганди.
Фото: Sports.kz