Хорижликларнинг Қозоғистонда яшашига рухсат берувчи касблар рўйхати тасдиқланди

None
ASTANA. Kazinform – Хорижий фуқароларга Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи касблар рўйхати тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб.

Давлат раҳбарининг Мурожаатномасини амалга ошириш мақсадида мазкур вазирлик 2023 йил 28 февралдан кучга кирадиган «Хорижийларнинг Қозоғистон Республикасида доимий прописка олиши учун талаб қилинадиган касблар рўйхати ва уни шакллантириш тамойилларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқди.

Рўйхатга соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, муҳандислик, фан ва бошқалар талаб қилинадиган 21 та касблар киритилди.

Талаб қилинадиган касбларга эга бўлган хорижликлар тўлов қобилиятини тасдиқламасдан туриб, ички ишлар органларига соддалаштирилган тартибда яшаш учун рухсатнома олишга мурожаат қилишлари мумкин.

Яшаш учун рухсатнома 10 йилга ёки чет эл паспортининг амал қилиш муддатига қараб берилади.

Талаб қилинадиган касблар рўйхати

1.

Нейрохирург

2.

Гематолог

3.

Онколог

4.

Неонатолог

5.

Эндокринолог

6.

Ноорганик моддалар технологияси бўйича муҳандис-тадқиқотчи

7.

Органик моддалар технологияси бўйича муҳандис-тадқиқотчи

8.

Фармацевтика муҳандис-технологи

9.

Фойдали қазилмаларни тайёрлаш бўйича муҳандис-тадқиқотчи

10.

Авиация муҳандиси

11.

Космик тизим аппарат ва дастурий таъминот муҳандиси

12.

Янги техника ва технологияларни жорий этиш бўйича муҳандис

13.

Лазер ускуналари муҳандиси

14.

Целлюлоза, қоғоз, полиграфия ва тола ишлаб чиқариш технологияси бўйича тадқиқотчи муҳандис

15.

Муҳандис-тиббий радиокимёгар

16.

Муҳандис-тиббий физик

17.

Тўқимачилик хомашёсининг классификатори

18.

Бактериолог

19.

АТ инфратузилмаси архитектори

20.

Дастурий таъминот архитектори

21.

Ишлаб чиқариш таълими магистри


Сўнгги хабарлар
telegram