18:34, 10 Октябрь 2022 | GMT +5
Хорижликлар Қозоғистонга даволаниш учун келади
ASTANA. Kazinform – Хориждан келган беморлар Қозоғистондаги клиникаларда даволанмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда JCI халқаро стандарти доирасида хизмат кўрсата оладиган 10 га яқин клиникалар мавжуд. Улар тиббий хизмат сифатининг халқаро юқори стандартига жавоб беради. Дунё бўйлаб беморлар ушбу хизмат қаерда кўрсатилишини қидирганда, улар бизнинг клиникаларимизга келишади», - деди Ажар Ғиният.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Қозоғистон кўпинча «нарх-сифат» формуласи бўйича хорижий тиббий сайёҳларни жалб қилади.
«Нархларимиз ҳамёнбоп бўлгани учун чет эл фуқаролари даволаниш учун келади. Пандемиядан олдин кардиожарроҳлик, нейрохирургия, стоматология ва бошқа соҳаларда даволаниш учун беш мингга яқин хорижлик келган. Бу поликлиникалар давлат муассасаларидир», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов