Хорижликлар Қирғизистонда ноқонуний миграция уюштирган
BISHKEK. Kazinform – Пул эвазига Қирғизистонга муҳожирларни ноқонуний олиб киришни ташкил этган Покистон Ислом Республикаси фуқароларининг жиноий гуруҳи қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Покистон фуқаролари муҳожирларни Қирғизистон Республикаси ҳудудига ишлаш учун ноқонуний олиб келиш мақсадида сохта ҳужжатлар яратиш билан шуғулланган.
Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, муҳожирларни ноқонуний олиб кириш (олиб чиқиш)” моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Покистоннинг 1991, 1995 ва 1984 й.т уч нафар фуқаро қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар ўз ватандошларига 2000 АҚШ доллари эвазига сохта виза тайёрлаб, сўнг муҳожирларнинг маошини ўзлари учун ундириб олишган.
Бундан ташқари, визаси муддати тугаган Покистоннинг 12 ва Непалнинг бир фуқароси аниқланган. Уларга 71 минг 500 сўм жарима солинди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Бунгача Қирғизистонда “Қирғизиндустрия”нинг собиқ раҳбари ҳибсга олингани ҳақида ёзган эдик.