Хорижлик журналистлар Исроилни Ғазога киришга рухсат беришга чақирди

ASTANА. Кazinform - Очиқ мактубда 55 нафар халқаро ОАВ ходимлари Исроилни барча хорижлик журналистларнинг Ғазо секторига эркин ва тўсиқсиз киришини таъминлашга чақирди.

Исроил
Фото: Shutterstock

Мактубга ВВС, Sky News, ITV, Channel 4, ABC, CBS, NBC ва CNN каби Британия ва Америка телерадиокомпанияларининг журналистлари ва бошловчилари имзо чекишган.

“Ғазода уруш бошланганига қарийб беш ой ўтган бўлса ҳам, камдан-кам ҳолларда исроиллик ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлигидаги ташрифларни истисно қилганда, хорижлик журналистларнинг ҳудудга кириши ҳали ҳам тақиқланган”, — дейилади мактубда.

Исроил армияси журналистларни хавфсизлиги учун Ғазога олиб боришини айтади, бироқ сафарлар қатъий назорат қилинади ва кўпинча ХАМАС жангарилари ишлатадиган туннеллар ёки қурол-яроғ омборларини кўрсатишга қаратилган.

“Ҳозирда Исроил армияси ХАМАС террор ташкилотига қарши кураш олиб бормоқда. Журналистларни хавфсиз хабар бериши учун жанг майдонига олиб борамиз”, - деди ЦАХАЛ вакили.

Мактубда, шунингдек, Миср ҳукуматидан Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига киришни таъминлаш сўралган.

Сўнгги хабарлар