Хорижий сайёҳлар Қозоғистонда харид қилиш учун қанча пул сарфлайдилар
ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Ҳукумат йиғилишида Қозоғистонда Tax Free тизимини ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Tax Free тизими сайёҳларнинг харид фаоллигини рағбатлантиришнинг самарали воситаси эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу тизим кўплаб ривожланган мамлакатларда амал қилади.
“Биз уни 2019 йилда Астана, Алмати, Чимкент ва Туркистон шаҳарларида синов режимида жорий этган эдик. Ушбу тизим доирасида хорижлик сайёҳларга 4,9 миллиард тенгелик маҳсулот сотилди. Ўртача савдо тушуми 837 минг тенгени ташкил этди. Бу дунёнинг ТОП-10 давлати кўрсаткичидир”, - деди Ербол Мирзабосинов.
Тизимни такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:
Tax Free тизимини тажриба режимидан доимий режимга ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш;
ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш;
ариза бериш жараёнини рақамлаштириш.