Хорижий сайёҳлар сони 4 миллионга ошишини кутмоқдамиз – ҚР Маданият вазири

None
ASTANА. Каzinform – Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда маҳаллий сайёҳлар сони 11 миллионга, чет элдан келаётган сайёҳлар сони эса 4 миллионга кўпаяди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Туризм соҳасида сармоявий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилади. Яъни, ривожланиш салоҳияти юқори бўлган йирик туризм инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, вазирлигимиз ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда. Натижада ички туризмда тадбиркорлик фаоллиги ошиши керак», - деди Асхат Оралов ўз маърузасида.

Унинг сўзларига кўра, туризмни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар янги концепция асосида амалга оширилади.

«Юқоридаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида маҳаллий сайёҳлар сони 11 миллион (2022 йилда 8,6 миллион), хорижий сайёҳлар сони эса 4 миллион (2022 йилда 928 минг) нафарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ички туризмга йўналтирилган инвестициялар ўсишини 260 миллиард тенгега (ўтган йили 131 миллиард тенге) ошириш имконини беради. Соҳада 800 минг киши (ўтган йили 490 минг киши) иш билан таъминланади», - деди у.

Вазир, шунингдек, вазирлик зиммасига юклатилган барча вазифалар алоҳида назоратга олингани ва Давлат раҳбари топшириқларини сифатли бажариш учун барча зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Бундан олдин Қозоғистонга визасиз ташриф буюрадиган давлатлар сони ортиши хабар қилинганди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram