Хорижий мамлакатларда ҳали 7 миллионга яқин этник қозоқлар мавжуд – Жаҳон қозоқлари ассоциацияси

None
Ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ҳамон 7 миллионга яқин этник қозоқлар бор. Бу ҳақда Жаҳон қозоқлари ассоциацияси ҳузурида ташкил этилган жамоат кенгаши раиси Асилбек Байжумаули маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон қозоқлари ассоциацияси ташкил топганига 32 йил бўлди. Мақсад тарқоқ қозоқларни уюштириш, юртимизга қайтариш ниятида тузилган уюшма. Бугун катта ютуқларга эришилмоқда. Бугун бир миллиондан ортиқ ватандошларимиз келди, улар 3-4 миллионга етди. Ватангам келган барча этник қозоқлар шу ерда таълим олиб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда», – деди Асилбек Байжумаули.

Унинг сўзларига кўра, жамоат кенгаши ҳали ҳам хорижда бўлган ва мамлакатга қайтиш ниятида бўлган этник қозоқларнинг қайтиши билан боғлиқ долзарб масалаларни кўриб чиқади.

«Хорижий мамлакатлардаги ватандошларга мамлакатимизни танитиб, уларнинг кўчиб келиши учун шароит яратишимиз керак. Чегарани кесиб ўтиш, яшашт учун рухсатнома, ўқиш, ишлаш ва бошқа кўплаб муҳим масалалар мавжуд. Биз ушбу муаммоларнинг ечимини биргаликда излаш учун жамоат кенгаши туздик», — дея тушунтирди Асилбек Байжумаули.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда хорижий мамлакатларда бир неча миллион этник қозоқлар истиқомат қилади.

«Ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ҳамон 7 миллионга яқин ватандошларимиз бор. Улар, айниқса, Хитой, Мўғулистон, Россия, Европа ва Эронда кўп», - деди Асилбек Байжумаули.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар