Хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келиб тушмоқда, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.  

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

“Мустақиллик йилларида дўст Қозоғистон Республикасида турли соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар амалга оширилгани, халқаро майдонда мамлакатингиз шаъни ва обрў-еътибори тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман”, – дейди телеграммада.

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Давлат раҳбарини Мустақиллик байрами билан табриклади.

“Ишончим комилки, сиз ҳар бир қозоғистонлик учун тенг имкониятларга йўл очадиган Янги ва адолатли Қозоғистонни яратиш бўйича муҳим режани амалга ошираётган кенг кўламли ишлар жамият томонидан юқори баҳоланади ва тарихта ўз ўрнини эгаллайди”, – дейилади телеграммада.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон Мустақиллиги куни муносабати билан йўллаган табрик телеграммасида қардош қозоқ халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

“Мустақиллик йилларида Қозоғистон Республикаси жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан муваффақиятларга эришди, халқаро майдонда юксак обрў-еътибор қозонди ва бугунги кунда прогресс ва тараққиёт йўлида дадил қадам ташламоқда”, – деб ёзади Тожикистон Президенти.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Қозоғистон Президентини Мустақиллик байрами билан табриклаб, халқларни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-Президенти ва Бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум, Дубай амирлиги, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Индонезия Президенти Жоко Видодо, Хорватия Президенти Зоран Миланович, Парагвай Президенти Сантьяго Пенья , Гана Президенти Нана Аддо Данква Акуфо-Аддо, Туркманистон Халқ Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Германиянинг собиқ Федерал Президенти Хорст Кёлер, собиқ Федерал Канцлер Герхард Шрёдер, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва бошқалар томонидан қутлов телеграммалари келиб тушмоқда.

Сўнгги хабарлар