Хорижий давлатлар раҳбарлари Тоқаевни туғилган куни билан табриклаб, мактуб йўлламоқдалар

ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, парламентлар спикерлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар, тижорат тузилмалари раҳбарлари, ижодий ва илмий доиралар вакилларидан табрик ва телеграммалар келмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
None

Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Италия Президенти Серджо Маттарелла, Сербия Президенти Александр Вучич, Венгрия Президенти Каталин Новак, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Болгария Президенти Румен Радев, Албания Президенти Байрам Бегай, Сингапур Президенти Ҳалима Якоб, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва бошқалар табрик телеграммалари йўллади.

Шу билан бирга, мамлакат фуқаролари, Қозоғистоннинг таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари, зиёлилар ва бошқа шахслар ўз телеграммаларида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни юбилей билан табриклаб, эзгу тилакларини билдиришди.

Табрик хатлари, телеграммалар ҳамон келаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қасим-Жомарт Тоқаев 70 ёшга тўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram