Хориждаги ватандошларга қозоқ тилини бепул ўргатувчи онлайн курс ишга тушди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Ватандошлар» жамғармаси томонидан ташкил этилган қозоқ тили курслари бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Курсда қатнашиш учун Otandastar Qory Telegram каналидаги ҳаволага ўтиб, ўзингизга мос тилда даража тестини топширишингиз керак.

- Қозоқ тилини форс тилида ўрганувчилар учун курс 7 сентябрдан бошланади;

- Қозоқ тилини рус тилида ўрганувчилар учун курс 10 сентябрдан бошланади;

- Қозоқ тилини инглиз тилида ўрганувчилар учун курс 7 сентябрдан бошланади;

- Қозоқ тилини турк тилида ўрганувчилар учун курс 10 сентябрдан бошланади.

Қўшимча маълумот учун +7 (778) 552-81-16 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Қозоқ тилидаги онлайн курслар жадвалини ушбу ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.


Сўнгги хабарлар