Хориждаги қозоқ тилли ОAВ билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарур – Kazinform ХАА АЖ бошқаруви раиси

NUR-SULTAN. Kazinform - Хориждаги қозоқ тилидаги ОАВ вакиллари билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарур. Бундай таклиф билан Kazinform AК бошқаруви раиси Елдос Наширали чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

– Мустақиллигимиз шарофати билан нафақат ватандошларимизни мамлакатга қайтариш, балки у ердаги жамоатчилик билан яқин алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлдик. Шу муносабат билан «Ватандошлар жамғармаси» раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.

Хориждаги қозоқ тилли ОАВ ассоциацияси фаолияти бўйича бир қанча таклифлар бор. Биринчиси, маҳаллий ва хорижий қозоқ тилидаги ОАВ вакиллари ўртасида тажриба алмашиш. Мамлакатга хориждан ҳамкасбларимиз келиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашса, биз ҳам улар билан ўртоқлашмоқчимиз. Ёки онлайн тарзда ташкил қилиниши мумкин. Иккинчи таклиф шуки, мана бир неча йиллардан буён Kazinform агентлиги сайти ҳар ҳафта хориждаги қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситалари фаолиятининг шарҳини эълон қилиб келади. Ҳозиргина хорижда 88 та қозоқ тилидаги ОАВ фаолият юритаётгани маълум бўлди. Бу борада ОАВ билан ахборот алмашишга устувор аҳамият берайлик», - деди Елдос Наширали хорижда қозоқ тилидаги ОАВ ассоцацияси ташкил этишга бағишланган тадбирда.

Бошқарув раиси «Ватандошлар жамғармаси» сайтида махсус бўлим очиш ғоясини ҳам таклиф қилди.

«Бизга маълум бўлган навбатдаги муаммо шундаки, Мўғулистон ва Ўзбекистондаги қозоқ тилидаги ОАВнинг веб-сайти йўқ. Бу масала 2 йил олдин муҳокама қилинган. Шу муносабат билан ушбу мамлакатларда ОАВнинг веб-сайтларини очишга ёрдам беришни таклиф қиламиз», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда хориждаги қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситаларини бирлаштирувчи ассоцация ташкил этилди.

Муаллиф: Aли Ибраев


Сўнгги хабарлар