Хориждаги қозоқ болалари учун ёзги оромгоҳ очилди

BURABAY. Кazinform - Бурабайда хориждаги 12-17 ёшли қозоқ болалари учун ёзги оромгоҳ очилди. Бугун «Отандастар қоры»(ватандошлар жамғармаси) нотижорат акциядорлик жамияти ҳомийлигидаги тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None

«Отандастар қоры» матбуот хизмати хабарига кўра, оромгоҳ Ақмола вилояти Бурабай тумани Шчучье кўлининг жануби-шарқий соҳилида жойлашган «IQanat High School of Burabay» мактаби негизида ташкил этилди.

Буюк қозоқ шоири Абайнинг хоҳиш, меҳнатсеварлик, заковат, қаноат, раҳмдиллик тушунчаларига асосланган ушбу оромгоҳда Франция, Туркия, Эрон, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, Ўзбекистон, Россиядан 84 нафар қозоқ болалари ҳордиқ чиқармоқда. Шу билан бирга, қозоқ миллий ўзига хослиги, анъаналари, санъати ва замонавий таълим, илм-фан йўналишлари, жумладан, SТЕМ, робототехника, тадбиркорлик ва лойиҳаларни бошқариш кўникмалари бирлаштирилди», — дейилади матбуот хабарида.

Очилиш маросимида «Отандастар қоры» президенти Абзал Сапарбекули сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Болалар йили билан табриклаб, уларга Отамаконда ҳордиқ чиқариб , ўй-фикрларини йиғиштириб, таътилни ажойиб ўтказишларини тилади.

«Турли тилларда гаплашиб ўсган турли мамлакатлардан келган ўсмирлар бир жойга йиғилганда, улар қозоқ тилида гаплашгандагина бир-бирларини тушунишлари мумкин. Шу тариқа тажриба орттириш орқали уларнинг қозоқ тилига иштиёқи уйғонмоқда», - дейди жамият президенти.

Хориждаги қозоқ болалари учун ёзги оромгоҳлар ташкил этиш 2019 йилда бошланган.

Ўша йили ёзги таътил 5 хил йўналишда ташкил этилиб, Қозоғистонга чет эллардан 600 га яқин қозоқ болалари келган.

Пандемия сабабли икки йилдан бери ташкил этилмаган ушбу тадбир бу йилдан яна ўтказила бошланди.



Сўнгги хабарлар