Хориждаги 200 дан зиёд қозоқлар ташкилотлари раҳбарлари Қозоғистонда учрашади

Хориждаги 200 дан ортиқ қозоқлар ташкилотлари раҳбарлари, фаол ва таниқли шахслар Қозоғистонда учрашади, дея хабар беради Каzinform.

Ватандошлар
Фото: pixabay.com/ru

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан “Отандастар Қоры” нотижорат акциядорлик жамияти Қозоғистонда “Ватандошлар форуми” деб номланган навбатдаги хорижлик қозоқлар анжуманини ташкил қилмоқда.

Форум хориждаги этник қозоқлар билан муносабатларни яхшилаш ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш йўлларини кўриб чиқадиган янги форматдаги учрашув майдонидир.

Форумда хориждаги 200 дан ортиқ қозоқлар ташкилотлари раҳбарларидан ташқари фаол ва таниқли шахслар, мамлакат фан, таълим, маданият, спорт, бизнес, оммавий ахборот воситалари, сиёсат, жамоат ташкилотлари ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари ва таниқли арбоблари иштирок этади.

Форумнинг мақсади - хориждаги қозоқлар ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликнинг турли масалаларини муҳокама қилиш; янги даврда мамлакатда олиб борилаётган давлат сиёсати ва сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, миллий маънавият билан боғлиқ замонавий тенденцияларни жорий этиш; Қозоғистоннинг хориждаги қозоқларни қўллаб-қувватлаш сиёсати, Қозоғистонда хориждаги қозоқ ёшларини сифатли таълим олиш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, шунингдек, мамлакатга кўчиб келган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш.

Форум доирасида “Юрт тараққиётида ватандошларнинг ўрни”, “Ватандошларнинг интеллектуал салоҳияти – миллий қадриятларни тарғиб этувчи омил”, “ХХI асрда қозоқ тили ва бугунги кун имкониятлари”, “Оммавий ахборот воситалари ва замонавий трендлар” ва “Отандастар Қоры” НАЖнинг янги лойиҳалари тақдимоти ҳамда форумининг “Тайқазан” якуний сессияси блиб ўтади.

Форумда иштирокчилар сони чекланганлиги сабабли унда иштирок этиш таклифнома асосида амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар